

"Бизда ҳал бўлмаган масала бор" деб ёзди мисрлик футболчи Инстаграмдаги саҳифасида.
2018 йилда "Ливерпуль" ва "Реал" ЕЧЛ финалида тўқнаш келган. Ўшанда Салаҳ Рамос билан тўқнашувдан сўнг жароҳат олган ва биринчи бўлимда майдонни тарк этганди. Якунда мадридликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Бу йилги ЕЧЛ финали 28 май куни Парижда ўтказилади.



