

Терма мураббийлар штаби мусобақа учун қайдномани эълон қилишди, унда мерсисайдликлар ҳужумчисининг исми келтирилмаган. Бунинг сабаби "Ливерпуль"нинг ўйинчини Токиодаги ўйинларга боришга рухсат бермаганидир.
Салоҳ 2020/21 йилги мавсум Англия чемпионати доирасидаги 37та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 5та ассист қайд этди.
Токиодаги Олимпиада ўйинлари 23 июлдан 8 августга қадар ўтказилади.



