Салаҳ Жеррарднинг рекордига яқинлашди
24 окт 2019 11:30
Янгиликлар
Салаҳ Жеррарднинг рекордига яқинлашди
"Ливерпуль" ЕЧЛ 3-тур доирасида "Генк" (4:1) устидан ғалаба қозонди.
Ўйинда инглизлар форварди Муҳаммад Салаҳ битта гол уришга эришди. Бу мисрлик ўйинчи учун "Ливерпуль" таркибида ЕЧЛдаги 18-гол бўлди.
Салаҳ бу кўрсаткич билан клуб тарихида иккинчи ўринга чиқиб олди ва Стивен Жеррарднинг рекордига яқинлашди. Жеррарднинг ҳисобида 21та гол бор.
Яна бир маълумот, "Ливерпуль" сўнгги 2 йил ичида илк бор гуруҳ босқичида меҳмондаги ўйинда ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси футболчиси "Ливерпуль"га 2017 йилда "Рома"дан ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар