UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  0 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  15 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  7 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  13 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  4

​Саид Ҳоди Козимий: "Ўзбекистон кучли ўйин кўрсатди" Янгиликлар

​Саид Ҳоди Козимий: "Ўзбекистон кучли ўйин кўрсатди"

“CAFA U-16 Championship” доирасида Ўзбекистонга (1:4) қарши учрашувдан кейин Афғонистон термаси устози Саид Ҳоди Козимий ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз дастлабки дақиқаларда яхши ўйнадик ва биринчи бўлиб гол урдик. Кейинчалик босим пайдо бўлди. Шу боисдан ўйиндан олдинги тузилган режалар иш бермади. Футболчиларим ўзларини кўрсата олишмади. Кўплаб голлар қўйиб юбордик. Рақиблар кучли ўйин намойиш қилди. Ўйин давомида Ўзбекистон термасини яхшигина қўллаб-қувватлашди. Бу ҳам ғалабанинг бир омили бўлди, футболчиларга куч бағишлади. Танаффусда футболчиларимга тўп билан кўпроқ бўлиб, ўйинни назорат қилишларини кўрсатма бергандим. Аммо иккинчи бўлимнинг бошида пенальтини ура олмадик. Бу ҳам йигитларга қўшимча босим берди.

Биз икки йил олдин йиғилганмиз. Ўшанда 14 ёшгача бўлганлар термаси номи остида йиғинлар олиб боргандик. Шу вақт давомида кўплаб муаммолар бўлди. Таркибнинг катта қисми ўзгарди, янгиланишлар бўлди. Рамазон ойида ҳам футболчилар шуғулланишди. Аммо шароитлар яхши бўлмагани учун бир тан бир жон бўла олмаяпмиз.

Тўғри, биз чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак эди. Аммо биринчи ўйиндаги мағлубитга қарамасдан бизда имконият бор. Турнирга яхши шароитда тайёргарлик кўра олмадик. Буни тушунтириш қийин. Аммо вазиятга қараб ҳаракат қиламиз.

Бўлажак Осиё чемпионатида биринчи марта иштирок этяпмиз. Умуман олганда Афғонистон барча ёш категорияларида илк марта Осиё чемпионатида қатнашади. Бу турнирда биз гуруҳдан чиқишни режалаштиряпмиз. Ушбу турнир орқали биз яхши футболчиларни саралаб олишимиз керак. Менда бунданда яхшироқ футболчилар бор. Бироқ бу турнирда биз футболчиларни саралаб олишга мажбурмиз", - деди мураббий.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика