UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0

Садриддин Абдуллаев: "Пахтакор" номини эшитсам этларим жимирлаб кетади" Янгиликлар

Садриддин Абдуллаев: "Пахтакор" номини эшитсам этларим жимирлаб кетади"

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Садриддин Абдуллаев "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бир қатор саволларга жавоб берди.

Садриддин Абдуллаев матбуот анжуманида дерби, "Пахтакор"га бўлган муҳаббати, Намангандаги майдон ва чемпионлик учун кураш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Дербида ҳар иккала жамоа иштирокида чиройли ўйин намойиш этилди. Бугунги дуранг натижаси ҳеч нарсани англатмайди. Менимча, ҳаммаси олдинда. Кучли-олтиталик аниқланганидан сўнг барчаси яна қайтадан бошланади. Чемпионлик учун кураш энди янада қизийди.

"Пахтакор"га нисбатан бир кун кам дам олганимиз ҳам бугунги баҳсда сезилди. Футболда бир кун ҳам катта аҳамият касб этади. Учрашув давомида ўйинимизни аста-секин кучайтириб бордик. Тўғриси, дербида ғалаба қозонишимизни кутгандик. Аммо охирги дақиқаларда қайд этилган дуранг  натижаси ҳам ёмон бўлмади.


"Пахтакор" жамоаси доимо мени юрагимда. Чунки футболчи сифатида мен шу ерда тарбияланганман, таҳсил олганман. Футбол нонини шу ерда топганман. Шу боисдан ҳам "Пахтакор" номини эшитганда этларим жимирлаб кетади. "Пахтакор"ни чин юракдан жуда яхши кўраман. Бу жамоага нисбатан ҳурматим жуда баланд. "Пахтакор" қаерда ўйнамасин доимо уларга ишқибозлик қиламан.

Энди ҳозир бошқа жамоада тўп тепаётганим учун уларга қарши туп суришга тўғри келмоқда. Бу футбол.



Чемпионлик? Ўйлашимча, кучли-олтиталикдан ўрин олган барча жамоалар чемпионлик учун курашишади.

"Пахтакор" ва "Локомотив" доим чемпионликка интилади. "Навбаҳор"га қарши эса меҳмонда ўйнаш жуда қийин. Очиғини айтиш керак, Наманганда ўйнаш анча мушкул. "Бунёдкор" ҳозирги кунда қандай ўйнаётганини барча кўрмоқда. Жамоа жуда чиройли футбол намойиш этмоқда.

Менимча, чемпионлик "Навбаҳор", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасида ҳал этилади.

Намангандаги майдон? Футболчи сифатида айтаман, майдон десам ҳозир кўпчилик буни бахонага йўяди. Албатта, у ердаги муҳит ва мухлислар босимини инкор этиб бўлмайди. Тўғриси, буни изоҳсиз қолдирганим маъқул. Майдон ҳолати ҳақида гапирмоқчи эмасман.

Масалан "Пахтакор" ёки "Бунёдкор"га қарши ўйнасак, очиқ футбол бўлади. Маза қилиб футбол ўйнайсиз. Наманганда эса бошқача ўйин. Рости, ҳозир яна шу мавзуда гапирадиган бўлсам баҳонага айланиб кетади. Индамаганим маъқул. Ундан кўра Наманганда бориб "Навбаҳор"ни ютамиз. Ҳар доим гап билан эмас, балки амалда иш билан исботлаган яхши бу нарсани.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика