Садио Мане “Манчестер Сити”га қарши баҳсда иштирок этадими? Томас Тухель жавоб берди

Alisher
16 апр 2023, 09:31
“Бавария” бош мураббийи Томас Тухель Садио Мане чоршанба куни бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити”га қарши баҳсда иштирок этишини маълум қилди.

“Садио керакли хулосани чиқарди ва барчадан узр сўради. Эртага у биз билан одатий тарзда машғулотларда иштирок этади ва чоршанба кунги “Манчестер Сити”га қарши баҳсда иштирок этади”,-деди Томас Тухель.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария"нинг ЕЧЛ доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйинидан сўнг (0:3) Мане кийиниш хонасида Сане билан жанжаллашган ва жамоадошининг юзига зарба берган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›