Рюдигернинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум
03 фев 2025 18:20
Янгиликлар
Рюдигернинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум
"Реал Мадрид" Ла Лига 22-тури доирасида сафарда "Эспаньол"га қарши баҳс олиб борди.
"Реал" марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер ушбу баҳснинг бошида жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади. Натижада, 15-дақиқада унинг ўрнини Рауль Асенсио эгаллади.
Германияликда ўнг оёқ сон мушакларининг шикастланиши аниқланган. Тиббий текширув натижаларига кўра, Рюдигер камида 3 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, энди Рюдигер ЕЧЛ плей-офф доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар