

"Энг муҳими ўзимни бу ерда бахтли ҳис қилаётганимдир. Одамлар диққат билан кўрса, буни сезади. Шартномага келадиган бўлсак, музокаралар кетмоқда. Мен ҳозирда қилаётган ишимга эътибор қаратганман", - дейди Рюдигер.
Рюдигернинг "Челси" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
28 ёшли германиялик футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



