UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  3 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  3 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  22 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1

Руй Патрисиу “Рома”га ўтиш арафасида Янгиликлар

Руй Патрисиу “Рома”га ўтиш арафасида

Португалиялик посбон Руй Патрисиу ёзги трансфер ойнаси вақтида “Рома”га ўтишга яқин турибди.

Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилдик.

Манбанинг хабарига кўра, римликлар дарвозабон учун “Вулверхэмптон”га 7 миллион евро таклиф қилишган. Инглиз клуби эса 10 миллион евро сўрамоқда. Бироқ, “Рома” вакиллари бонуслар эвазига ушбу келишувни амалга оширишни режалаштиришмоқда. Маълум бўлишича, 33 ёшли дарвозабон учун “Рома” уч йиллик шартнома таклиф қилган.

Патрисиу 2018 йилдан буён “Вулверхэмптон” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У “бўрилар” сафига Лиссабоннинг “Спортинг” клубидан кўчиб ўтганди. Якунланган мавсумда дарвозабон АПЛда 37 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 51 та гол ўтказиб юборди ва бир марта сариқ карточка билан “сийланди”.

Патрисиунинг “Вулверхэмптон” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг тахминий нархини 10 миллион еврога баҳолаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика