UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  1 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Рустам Умаров: “Бизга юклатилган вазифани аъло даражада уддаладик деб ўйлайман” Янгиликлар

Рустам Умаров: “Бизга юклатилган вазифани аъло даражада уддаладик деб ўйлайман”

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги 2–турни Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказшди (2:1).

Ушбу учрашув якунланганидан сўнг биз Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонидан интервью олдик.

- Ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- Авваламбор барча ўзбек футболи мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам жуда оғир ўтди. Қирғизистон терма жамоаси учун ғалаба сув ва ҳаводак зарур эди. Албатта биз учун ҳам. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида гол уриб олганимиз жуда яхши бўлди. Биз кўпроқ уларни прессингда ушлашга ҳаракат қилдик. Лекин улар бизнинг прессингимиздан чиқишга ҳаракат қилишди. Қайсидир манода улар буни уддалашди.

- Ўтказиб юборилган голга муносабатингиз?
- Очиғини айтадиган бўлсам ушбу голда барчанинг айби бор. Мураббийларимиз марказни ёпинглар деб айтишади. Афсуски шу ерда қўпол хатога йўл қўйдик. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз

- Кейинги ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- Кейинги ўйинни Ливан терма жамоасига қарши ўтказамиз. Ушбу ўйин биз учун ҳеч нимани ҳал қилмайди. Биз ўзимизга юклатилган вазифани аъло даражада уддаладик деб ўйлайман. 
 

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика