UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  3 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5

Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди" Янгиликлар

Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди"

Ўзбекистон кубоги финал баҳсидан сўнг "Андижон" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов сайтимизга кичик интервью берди.

"Жамоамизнинг жорий мавсумдаги энг қийин ўйини бўлди. Бу финал ва финаллар такрорланмайди. 90 дақиқа ичида барчасини ҳал қилишимиз керак эди. Дуранг натижаси қайд этилмасди. Биз Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритдик. Қитъадаги энг катта мусобақада иштирок этиш барчанинг орзуси. Биз бундай қийин вазифани уддаладик. Биз ҳар бир учрашувга максимал тайёргарлик кўрамиз, аммо бугунги ўйин икки жамоа учун ҳам ўзгача аҳамиятга эга эди. Бугун иштиёқ ҳам, тактика ҳам ғалабанинг асосий омиллари бўлди.

Ўйиндан олдин бироз ҳаяжон бор эди, аммо мухлисларимиз олдида яхши ўйин намойиш этишга ва кубокни қўлга киритишга мажбур эдик. Бугун бутун стадион қизил рангда эди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди. Бутун ўйин давомида турли хил зоналарда ўйнаганим ва ҳимояга кўп ёрдам берганим мураббийимизнинг кўрсатмаси эди", - дея фикр билдирди Рустам Турдимуродов.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика