UZ

Сўнгги янгиликлар

16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  7 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  4 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  3

Рустам Толибжонов: "Жорий йил болалар ўртасида 1000га яқин мусобақа ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган" Янгиликлар

Рустам Толибжонов: "Жорий йил болалар ўртасида 1000га яқин мусобақа ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган"

Мамлакатимизда болалар ва оммавий футболни ривожлантириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш учун хориждан бир қатор мутахассислар таклиф қилиняпти, турли ёшдаги болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақалар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Техник ривожлантириш бошқармаси директори Рустам Толибжонов болалар футболини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва 2018 йилдаги режалар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтган йилда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш борасида бир қатор мусобақалар ташкил этилиб, турли тадбирлар ўтказилди. Биргина мисол келтирадиган бўлсак, декабрь ойида Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларида "Келажак умидлари" деб номланган тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда ЎФФ вакиллари ва машҳур футболчилар иштирок этиб, келажагимиз умидлари бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида тўплар ва спорт формалари, шунингдек, Фахрий ёрлиқлар топширилди.

2018 йилда ҳам бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида 1000га яқин чемпионатлар, биринчиликлар, Кубок беллашувлари, мусобақалар ва фестиваллар ўтказиш режалаштирилган. Ушбу тадбирларга республикамизнинг барча ҳудудларидаги 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар жалб қилинади.


Бундай мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад, турли ёшдаги терма жамоалар учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, бир қатор ҳудудий ва ЎФФ селекционерлари мазкур тадбирларни кузатиб бориши режалаштирилган. Шунингдек, бундай тадбирлар орқали мамлакатимиздаги ўғил ва қиз болаларни футбол билан тизимли равишда шуғулланишга жалб қилиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мазкур мусобақалар ҳакамлар учун тажриба майдони бўлиб хизмат қилади. Учрашувларни бошқариб боришга жалб қилинган ҳакамлар фаолияти инструкторлар томонидан баҳолаб борилади ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, ҳакамлар савиясини янада ошириш учун тегишли кўрсатмалар берилади.

Йил давомида ўтказиладиган мусобақалар учун бутун республика бўйлаб спорт мажмуалари ва майдонлар беғараз тақдим қилиниши кўзда тутилган.

Тадбирлар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари сифатида тўплар, спорт либослари, фахрий ёрлиқлар тақдим этилади. Шунингдек, мусобақа ғолибларига Кубоклар, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилиши режалаштирилган", - дейди ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси директори.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика