UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  0 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  3 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  7 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  11 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  9 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  1 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  11 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  6 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  4

Рустам Мирсодиқов: “Хорижда йиғин ўтказиш ҳақида қуръадан кейин ўйлаб кўрамиз” Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: “Хорижда йиғин ўтказиш ҳақида қуръадан кейин ўйлаб кўрамиз”

Жорий чемпионатда 9-ўринни эгаллаган “Металлург”нинг янги мавсум режаларини билиш мақсадида жамоа устози Рустам Мирсодиқов билан суҳбатлашдик.

- Рустам ака, маълум муддатлик таътилдан сўнг жамоалар тайёргарликни бошламоқда. Сизнинг бошқарувингиздаги “Металлург” қачон йиғилади?

- Режамизга кўра 15 декабрь куни йигитларни йиғамиз. Янги йил байрамига қадар Чирчиқда тикланиш машғулоти олиб борилади. 

- Жамоангиз янги мавсум олдидан хорижда ҳам йиғин ташкил этса керак?

- Биласизми, ҳозир бу ҳақда сизга аниқ маълумот бера олмайман. 17 декабрь куни ПФЛда чемпионат-2015 ва Ўзбекистон Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тақвим жамоамиз учун қандай келади? Аввало шуни билиш керак. Кейингина хорижга чиқиш масаласини ҳам ўйлаб кўрамиз. 

- Сир эмаски, ҳар йили қишда жамоалар таркибида ўйинчиларнинг келди-кетдиси юз беради. “Металлург”дан бу томондан бизга энг аниқ маълумотни сиздан бошқа ҳеч ким аниқ айта олмайди. Шу боис бу хусусда ўзингиздан эшитсак дегандик?

- Мавсум якунлангач футболчиларга дам берганмиз. Ҳозирча ҳеч бир ўйинчи менга клубдан кетиш тўғрисида айтмади. Агар шундайлар топилса бунга қаршилик қилмаймиз. Чунки мажбурлаб ўйнатишдан фойда йўқ. 

- У холда айтингчи, мавсум давомида кўз остингизга олиб қўйган ўйинчилар борми?

- Таркибимизни кучайтиришга қодир бўлган йигитларни таклиф этишни режага киритганмиз. Ишга эса энди киришамиз. Янги футболчилар билан музокара ўтказамиз. Келиша олсак, сафимизга қўшиб оламиз. Лекин бу билан таркибни бутунлай ўзгартириб юборамиз демоқчи эмасман. Ҳар йилгидек 1та 2 нафар янги ўйинчи бўлиши мумкин. 

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика