UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1

Рустам Мирсодиқов: "Шўртан"га кейинги ўйинларда муваффақият ёр бўлишини тилайман" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Шўртан"га кейинги ўйинларда муваффақият ёр бўлишини тилайман"

“Шўртан” – “Металлург” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: - Учрашувни кўрдинглар, иккала жамоа ҳам бугун мазмунли, ҳужумкор футбол намойиш этишди. Аммо биз омадлироқ чиқдик. Стандарт вазиятлар устида кўп ишлаганлигимиз қўл келди. Ўзи “Шўртан”га қарши доимо яхши натижалар кўрсатиб келганмиз. Шунақа бўладику, қайсидир жамоа сизга ноқулай, сиз эса қайсидир клубга ноқулай рақиб бўласиз.

Тўғрисини айтсам бугун “Шўртан”нинг икки ҳужумчи билан ўйнашини кутгандим ва бу тактикага қарши ҳам тайёргарлик кўргандик. Уларнинг ўйин бошидан бизнинг жамоа сингари бир нафар ҳужумчи билан майдонга чиққанлиги бизга қўл келди. Бугун жуда муҳим ғалабани сақлаб қолган йигитларимизга раҳмат айтмоқчиман. Байрам арафасида мухлисларимизга ажойиб туҳфа бўлди, деб ўйлайман. “Шўртан”га эса кейинги ўйинларда муваффақият ёр бўлишини тилайман, дейди Рустам Тўхтамуродович.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика