UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  3 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  11 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  1 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  9 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  15 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8

Рустам Мирсодиқов: “Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман” Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: “Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман”

Олий лиганинг 25-тур якунларига кўра, сайтимиз ходимлари томонидан тузиб чиқилган турнинг рамзий терма жамоасига “Металлург” бош мураббийи Мирсодиқов бош мураббий этиб тайинланди.
Катта эҳтимол билан Рустам Тўхтамуродовичнинг ўзи бундан бехабар дея у кишининг ўзи билан боғландик.

- Рустам ака, матбуотни кузатиб борасизми? Газета ва интернет сайтларида чиқаётган хабар ва янгиликларга қизиқишингиз қандай?
- Тўғрисини айтсам, охирги йилларда матбуотни деярли кузатмай қўйганман. Одамни ёши ўтган сари қандайдир аввалгидек қизиқиш бўлмай қоларкан. Лекин шогирдларим ўзимизга алоқадор бўлган мақолалар чиқса, айтиб туришади.

- “СА” сайти олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоа тузиб чиқади. 25-тур якунларига кўра, бош мураббий сифатида сиз қайд этилдингиз.
- Очиғи, бундан ҳам хабарим йўқ. Лекин хурсандман. Мехнатимизни қадрлаганинглар учун миннатдорман. Йигитларга айтаман ва сайтингларга кириб беришади. Кейин буни ўзим ўқиб чиқаман.

- Сизнингча қайси ҳамкасбларингиз бунга лойиқ эди?
- “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” мураббийларини кўрсатган бўлардим. Айниқса “темирйўлчилар” икки бор ҳисобда ортда қолаётиб, ғалабани ўз томонларги оғдириб олишгани эътирофга лойиқ.

- Бошқарувингиздаги “Металлург” сафарда дуранг қайд этди. Навоийдаги ўйин ҳусусида нима дейсиз?
- Учрашув шиддатли ва муросасиз руҳ остида ўтди. Шу куни ҳар икки жамоага ҳам ғалаба керак эди. Уч очко билан қайтишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Бироқ айрим вазиятларда йигитларга совуққонлик етишмади. Лекин дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Муҳими ютқазмадик.

- “Қизилқум” собиқ жамоангиз ҳисобланади. Айтингчи сиз бошқарган жамоа билан ҳозиргисини қандай фарқи бор?
- Мен бу жамоада 2003 йили ишлагандим. Албатта фарқи бор. Таркиб борасида ўзгаришларни кўриш мумкин. Мен ишлаган пайтларда Вячеслав Пономарёв, Марсель Идиатуллин, Файзулла Аҳмедов, Одил Исабоев сингари тажрибали ўйинчилар бўлган. Шунингдек бугунги кунда “Металлург”да ўйнаётган Маъмур Икромов билан Саидкомил Акбаров ҳам шунда “Қизилқум” жамоасида тўп тепган. Ҳозир умуман бошқа таркиб. Клуб йўналиши ҳам ўзгарган.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика