UZ

Сўнгги янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Шомуродов – энг яқин дўстим. Машғулотларда у бошқа даражада экани сезилади" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Шомуродов – энг яқин дўстим. Машғулотларда у бошқа даражада экани сезилади"

Ўзбекистонлик ҳимоячи Элдор Шомуродов билан муносабати ҳақида гапирди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Матч ТВга кичик интервью берди.

– Ўзбекистонда РПЛни кузатишадими?

– Ҳа, бу ерда менга қадар бошқа футболчилар ҳам ўйнашган – Шомуродов, Одил Аҳмедов.

– Шомуродов билан суҳбатлашиб турасизми?

– Албатта, у менинг энг яқин дўстим. Бирга терма жамоада ўйнаймиз, Файзуллаев билан ҳам гаплашиб турамиз. Шомуродов Италия ҳақида гапириб беради. У яқинда жароҳат олганди, майдонга ҳам қайди. Элдор биз учун ўрнак, албатта. Россиядан Европага йўл олди, бизда ҳам шундай имконият бор. Машғулотларда у бошқа даражада экани сезилади.

– Сизга Европанинг қайси лигаси ёқади?

– Бу ҳақида гапириш бироз эрта, албатта, энг яхши лигаларда ўйнашни истайман. Ҳозирча, "Рубин" ҳам яхши.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика