UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0

Рустам Ашурматов: “Гадоевга 22-рақамни бермоқчи эмасман” Янгиликлар

Рустам Ашурматов: “Гадоевга 22-рақамни бермоқчи эмасман”

“Бунёдкор” ҳимоячиси Рустам Ашурматов Ўзбекистонда фақат “қалдирғочлар” сафида ҳаракат қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

- “Бунёдкор” билан тоғда, Чимёнда тайёргарлик кўрдик. Менимча, ҳаммаси режа асосида ва яхши кетмоқда. Жамоавий ўйинни янада шакллантириб, янада кучайтиришимиз лозим. Мураббийларимиз шу устида иш олиб боришмоқда. Шоҳруҳ Гадоев жамоамизга келиб қўшилди. Ўйлайманки, Гадоев ҳам тезда ўйинимизга мослашиб кетади. Гадоев “Бунёдкор”ни кучайтира оладими? Менимча, ҳа. Чунки ҳар бир футболчининг ўзига яраша кучли тарафлари бўлади. Айнан шу жиҳатларини намойиш эта олса, ўйлайманки, унинг хизматлари “қалдирғочлар”га кўп наф келтиради. Гадоев “Насаф”да кўп йиллар ўйнаган, яқинда Баҳрайнда ўйнаб қайтди. Унинг тажрибаси етарли. Шоҳруҳ билан йиғин жараёнида яқиндан танишиб, анча дўстлашиб кетдик.

22-рақам? Гадоев мендан бу рақамни сўрагани йўқ, агарда сўраса ҳам ушбу рақамни ҳозира Гадоевга бермайман. (кулади)

Бошқа жамоалардан таклифлар? Йўқ, ҳозирча ҳеч қандай таклифлар бўлгани йўқ. Ўзбекистонда “Бунёдкор”дан бошқа жамоанинг таклифлари мени қизиқтирмайди. Фақатгина хориждан таклиф бўлсагина буни ўйлаб кўришим мумкин. “Бунёдкор” билан амалдаги шартномам 2018 йилга қадар мўлжалланган.

МТЖга чақирилмаётганим мени ҳавотирга соладими? Йўқ. Асосий таркиб футболчиси сифатида ўйнай бошлаганимга энди 1,5 йил бўлди. Ҳали ҳаммаси олдинда, деб ўйлайман.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика