UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  19 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  17 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  4 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  12 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2

Рустам Акрамов: «Динамо» «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатса керак» Янгиликлар

Рустам Акрамов: «Динамо» «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатса керак»

Мамлакатимизнинг энг тажрибали мураббийларидан бири, футбол профессори Рустам Акрамов «Эрудит Спорт» газетасида 6-тур олди ўйинлар шарҳини шарҳлаб ўтаркан, шанба куни Самарқандда бўлиб ўтадиган «Динамо» - «Пахтакор» учрашувига тўхталаб ўтди.
Таниқли мутахассиснинг айтишича, минглаб мухлислар қаршисида ўтадиган - кучли бешликдан ўрин олиб турган «Динамо» ва пешқадам «Пахтакор» ўртасидаги учрашув анча шиддатли ва қизиқарли ўтади.

«Самарқанддаги ўйин шиддатли ва анча қизиқарли ўтса керак. Чунки «Динамо» ҳам, «Пахтакор» ҳам ҳозирда мухлислар ишончини қозонмоқда. Ўйин минглаб самарқандлик мухлислар қаршисида ўтсада, фикримча, ушбу жуфтликда «Пахтакор»нинг имконияти юқорироқ. «Динамо» жамоасини ҳурмат қиламан. Самарқандда яхши мураббий ишлаяпти. Аммо «Динамо» билан «Пахтакор»ни солиштирганда, тошкентликлар рақибига нисбатан кучлироқ, менимча. Боз устига, улар мавсумни жуда яхши бошлашди ва кетма-кет ғалабалар туфайли юқори даражада руҳланишган. Шу билан бирга ўз ўйинларини борган сари такомиллаштириб боришяпти. Шу нуқтаи назардан қараганда, мезбонлар жиддий қаршилик кўрсатишсада, «Динамо» учун пешқадам «Пахтакор»ни тўхтатиб қолиш қийин бўлади. Қолаверса, шу куни «Динамо»нинг ижарадаги футболчилари тўп суриши савол остида турибди. Бироқ бу Самарқанд жамоаси майдонга шунчаки тушади дегани эмас. Улар бор куч ва имкониятларини ишга солсалар керак» - дейди Рустам Акрамов газетанинг тур превьюсида.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика