UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  0 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  1 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  1 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  3 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  16 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  345 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  121 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1

Русланбек Жиянов: “Бугунги рақибларимиз иккинчи бўлимда чарчаб қолгандек туйилди” Янгиликлар

Русланбек Жиянов: “Бугунги рақибларимиз иккинчи бўлимда чарчаб қолгандек туйилди”

U-23 Осиё Кубоги саралаши 2-тури доирасидаги Гонконг – Ўзбекистон учрашувидан (0:10) сўнг Русланбек Жиянов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бугуни ўйин аввалида жамоамиз бош мураббийи рақиб зич ҳимояланишини ва биз уларнинг ҳимоясидан қандай ўтиб кетишимиз ҳақида гапирдилар. Ўйинда ҳам кўрдинглар рақиблар зич ҳимояланишга ҳаракат қилди. Гонконг ҳам Афғонистон каби агрессив ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Бироқ бугунги рақибларимиз иккинчи бўлимда чарчаб қолгандек туйилди. 


Эронга қарши баҳс ҳақида... Ўзбекистон ҳар бир учрашувда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, учинчи турда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз. 


Россиядаги фаолияти ҳақида... Худо хоҳласа ҳаммаси яхшиликка деб ўйлайман. Барча қийинчиликларнинг ортида яхши кунлар ҳам бўлади деганидек, биз ишлашда давом этамиз. Россия футболида асосан кучга асосланган экан. У ерда жисмонан яхши ҳолатда бўлиш лозим.


Фурсатдан фойдаланиб, шу даражага чиқишим учун ҳар бир мураббийимга миннатдорчилик билдираман. Биринчи навбатда болаликдаги мураббийим Стансилав Петрович ва ёрдамчиларига раҳмат айтаман. Кейин катта футболга киришимиз учун кўмак берган Тимур Кападзега ўз миннатдорчилигимни билдираман" - дейди Жиянов.


Ниғмонхўжа Нозимов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика