UZ

Сўнгги янгиликлар

20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  0 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:15ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:2 (матнли трансляция)  232 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 20:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  2 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  23 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1

Руслан Аҳмедов: "Бугун иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнамоқчи эдик" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Бугун иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнамоқчи эдик"

Про-лига 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм" жамоаси мухлисларини ғалаба билан табриклайман. "Шўртан" жамоаси "Машъал"га қарши ўйинда ғалабага эришганди. Шу боис уларнинг бугунги ўйинга кучли иштиёқ билан чиқишларини билардик. Шунга мос тайёргарлик кўрдик.

Режа иккинчи рақамли бўлиб ўйнаш эди, қизил карточкадан кейин ҳужумкорликни оширдик ва гол урдик. Ўйин охиригача натижа ўзгаришсиз қолди ва ғалабага эришдик

- Бугун "Хоразм" ёмон ўйнамади. Нега жамоангиз шунақа ўйини билан жадвалнинг қуйи ўринларида юрибди?

- Бизда ўтган йилги шаклланган таркиб 70-80 фоизга ўзгариб кетганди. Шу боис чемпионатнинг дастлабки турларида жамоа ўзаро бир-бирини тушунишда муаммоларга дуч келди.

- Ниязметовни бугун 52 дақиқа ўйнатдингиз. Кейин унинг ўрнига Бешимов туширилди. Бу ўзгариш қанчалик ўзини оқлади?

- Бешимовда жароҳат бор эди. Энди-энди қайтаяпти. Биз уни ўйиннинг сўнги қисмида тушириб амалиёт бермоқчи эдик. Ниязметов сариқ карточка ишлаб олди. Биз эҳтимолий иккинчи карточка хавфи бор учун майдондан олдик.

- Биринчи бўлимда "Шўртан" ҳимоячиси олган карточкага муносабатингиз қандай?

- Вазият биздан узоқроқ нуқтада эди. Бош ҳакам ва ён ҳакам ўша жойга яқинроқ эди. Такрорий вазиятни кўриб чиқамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика