UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  29 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  4 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  13 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

Руслан Аҳмедов: "Биз танлаган услуб Чемпионлар лигасидаги клублар ёки терма жамоаларда ҳам учрайди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Биз танлаган услуб Чемпионлар лигасидаги клублар ёки терма жамоаларда ҳам учрайди"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Арал" — "Хоразм" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир руҳда ўтишини олдиндан билгандик. Бу ҳаво ҳарорати билан ҳам боғлиқ, бугун 30-40 даража иссиқ бўлиши кутилаётганди. Юқори ҳарорат икки жамоага ҳам ўз таъсирини ўтказди. Яккакурашларда "Арал" футболчилари бизникиалрга қараганда тезроқ ҳаракат қилди. Шу боис, ўйин бошида назоратни йўқотиб қўйганимиз сабабли гол ўтказиб юбордик. Йигитларга раҳмат, улар ҳаракат қилишди, иккинчи бўлимда қарши ҳужумлар ташкиллаштиришди. Натижа адолатли бўлди, деб ўйлайман. 

Жамоанинг бугунги ўйинга ташрифдан мақсади ҳақида

- Шогирдларимга доимо "Майдонга ғалаба учун чиқинглар, бошқа натижа бўлмаслиги лозим", дея уқтираман. Ғалаба қайси лигада бўлишидан қатъий назар, футболчига мотивация беради.

"Хоразм"  ҳисобни тенглаштириб олгач, вақтни чўзишга ҳаракат қилди...

- Натижага эришиш учун иккинчи жамоа бўлиб туриб қарши ҳужумларда вазият яратишимиз керак эди. Бу фақат бизда эмас, дунё футболи шунақа. Ҳатто Чемпионлар лигаси ёки терма жамоалар ўртасидаги ўйинларда ҳам қайсидир жамоа натижага эришиш учун шундай услуб қўллайди. 

"Хоразм"нинг молиявий аҳволи ҳақида

- Ўтган йилги ҳисоб-китобларни ҳал қилишди, аммо янги мавсумда бу борада бироз молиявий танглик бўлмоқда. Лекин аҳволимизни ёмонмас деса ҳам бўлади. Яқинда футболга оид Президентимиз қарори эълон қилинди, шу боис эндиликда жамоага ҳомий бириктирилса керак.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика