UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  0 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  5 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  12 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  10 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  5 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1

"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик" Янгиликлар

"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида қатнашди.

"Андижон-SGS" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа ёш футболчилар иборат бўлса ҳам ғалабани кўпроқ хоҳлашди. Бизнинг жамоа ўйини ҳақида эса гапиришга тил ожиз. Йигитларга тайинладим ўтган йилги 4-ўринни олганимизни унутинглар деб. Баъзи футболчилар осмонларда учиб юришибди, оқибати эса мана шундай бўлади. Бугунги мағлубиятни ўз зиммамга оламан. Кўп жиҳатдан йигитларни руҳий томонлама ўйинга тайёр эмасди. Баҳсдан олдин хаёлда ютиб бўлгандик", - деб гап бошлади Аҳмедов. 

- Хоразм футболи азалдан кучли бўлган ва бир-биридан кучли футболчиларни етиштириб чиқарган. Машарипов, Искандеров ва Шихов кабилар шулар жумласидан. Ҳозир нега Хоразмда футболга эътибор бўлмаяптими?
- Ўтган йил жамоамиз 4-ўринни олди ҳамда 2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунладик. 1 февраль кунида барча қарзлар тўланди. Искандеров, Машарипов ва Шихов каби футболчилар юқори савиядаги ўйинчилар. Молиявий ҳолатимиз ҳозир ундай футболчиларни ўйнатишга йўл қўймайди. Эътиборимизни академиямизга қаратганмиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика