

– Руслан Агабекович, «Анжи» бугун нимага мағлуб бўлди деб ўйлайсиз?
– Учта хато – учта гол.
Умуман олганда яхши ўйин ўтказдик. Барчага имконият бердик, кимдир кўпроқ, кимдир 20 дақиқа ўйнади.
Натижа? Албатта, барча ўйинларда ютишни истаймиз. Аммо катта ваҳима қиладиган ҳеч нима бўлмади, чемпионатга тайёргарлик кўраяпмиз.
Биринчи бўлимда рақиб иккита имкониятдан иккита гол урди. Биз эса аксинча бир қатор вазиятлардан гол ура олмадик. Натижа эмас, футболчиларнинг ҳолати муҳимроқ. Аммо барибир хатолар устида ишлаймиз, - дейди Агаларов клуб расмий сайтига.



