РУСАДА Денисовни жаримага тортди

Mirjalol Normatov
20 апр 2018, 20:15
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Игорь Денисов допинг-офицерни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди.

"16 апрель куни "Локомотив" базасида допинг тестлари олинаётган вақтда Денисов допинг-офицерни ҳақорат қилди. Бу эса протоколга киритилди. Россия футбол уюшмаси "Локомотив" клуби раҳбарияти билан биргаликда футболчини бир миллион рубль жаримага тортади", - дейилади хабарда.

Бу мавсумда Денисов "Локомотив" таркибида 36 учрашувда қатнашди ва 1 гол киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: soccernews.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›