Руни: "Погба МЮ етакчисига айланиши керак"

Aslanov Jasurbek
25 авг 2018, 16:15
"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Уэйн Рунининг фикрича, "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Поль Погба клубни АПЛ чемпионига айлантириши мумкин.

"Поль - фантастик футболчи. У "Манчестер Юнайтед" етакчисига айланиб, жамоани АПЛда чемпион қилиши керак. Кўпчиликнинг фикрича, Моуриньо Полдан максимум фойда чиқариши керак, аммо Погба буни ўзи учун қилиши керак. У "Манчестер Юнайтед" билан соврин юта олишига ишонаман.

Тўғри, унинг атрофида миш-мишлар кўп. Поль доимо омма кўз ўнгида, аммо у бу босимни енга олади, чунки Погба энг яхши футболчилардан бири" - дейди Руни.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: CNN