Руни Жеррард ва Скоулздан нимани ўрганган?

20 июн 2016, 23:30
Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" футболчиси Уэйн Руни ярим ҳимояда ўйнашни давом эттирмоқчи.


- Мен ҳар доим вақти келиб ярим ҳимоя чизиғида ўйнашимни билардим. Бу ҳақида мен биринчи марта 24 ёшимда айтгандим. Мана бу ҳам руй берди.
Мен Англия футболи тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилар Пол Скоулз ва Стивен Жеррард билан бирга ўйнаганман. Машғулот ва ўйин вақтида уларнинг ҳаракатларидан ўзимга керакли жиҳатларни ўзлаштирардим ва баъзи жойларда ўзимдан қўшимча киритардим. Уларнинг ҳаракатлари ва ўйинларига эътибор бериб, улардан кўп нарса ўрганганман.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›