

"Ҳамма айбни ван Галга юклаш нотўғри. Майдонга футболчилар чиқади ва биз кўпроқ айбдормиз. Танқид асосли бўлса буни тўғри қабул қилиш керак, аммо биз ғалаба қозонишни истаймиз ва бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни бажарамиз.
Мураббий бизга кўпроқ эркинлик яратди. Кубок баҳсида "Дерби Каунти" дарвозасига учта гол уриб эркинликдан роҳатланганимизни кўрдингиз" - дейди Руни.



