

Номзодлардан бири "Дерби"да ишлайдиган Уэйн Руни ҳисобланади. Бироқ ёш мураббий "ирис"ларни бошқаришдан бош тортди.
"Эвертон" раҳбарияти агентимга мурожаат қилди ва интервью беришни сўради. Мен эса рад этдим. Қачондир Премьер-лигада мураббий бўлишимга ишонаман ва бунга 100% тайёрман. Аммо ҳозирда "Дерби" билан амалга оширадиган ишларим бор, буни мен муҳим деб биламан", - дейди Руни.
"Дерби Каунти" айни дамда Чемпионшипда кураш олиб бормоқда. Клуб молиявий қийинчиликларни бошидан кечирмоқда.



