Румменигге яқин вақтларда "Бавария"нинг Холанд билан шартнома имзолашини истисно этди

Alisher
13 дек 2021, 14:28
"Бавария" собиқ бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге Мюнхен клубининг "Боруссия" (Дортмунд) форварди Эрлинг Холандга қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

"Бавария" Холанд билан шартнома имзолашга ҳаракат қилмайди.

Гап фақатгина молиявий ҳолатда эмас, балки ҳозирда дунёнинг энг кучли "тўққизлик" футболчиси бўлган Роберт Левандовскига ҳурматда", - дейди бошқарувчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Холанднинг агенти райола футболчининг ўтиши мумкин деб "Бавария", "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Сити" клубларини тилга олганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild