UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  1 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  1 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  10 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  1 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  5 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2

Румменигге Левандовскини танқид қилди Янгиликлар

Румменигге Левандовскини танқид қилди

"Бавария" бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовскини танқид қилди.

Форвард олдинроқ, айни дамда футболда пуллар ва муваффақиятлар муҳимроқ эканлигини айтган эди. Польшалик футболчи немис гранди ПСЖ ва "Барселона" каби жамоалар билан трансфер бозорида кураш олиб бора олмаслигидан афсусланди.

"Агар у шундай ўйлаётган бўлса, жуда афсусдаман. Клубга содиқлик - "Бавария"нинг қонида бор ва бу мухлисларимиз учун жуда муҳим. Фалсафамиз жиддий ва анчадан бери муваффақиятли. Левандовскидан кўра, Германия канцлерининг гапларига кўпроқ қўшиламан. Канцлер, харажатларни камайтириб, уни назорат қилиш кераклигини айтган эди. Роберт ПСЖдаги трансферлардан ҳавотирда бўлса керак. Аммо у "Бавария"да ўйнайди ва бу учун жуда кўп пул олади. У шундай деганидан афсусдаман. Клуби, мураббий ва жамоадошларини оммавий равишда танқид қиладиган одам мен билан суҳбатлашиб олади" - дейди Румменигге.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика