Руфат Акрамхўжаев - "НБУ-Осиё" бош мураббийи

Narzulla Saydullayev
1 дек 2014
Биринчи лиганинг кўп йиллик иштирокчиси бўлган "НБУ-Осиё" клубига янги мураббий тайинланди.
"Пахтакор" академиясида ишлаб келган Руфат Акрамхўжаев "банкирлар" бош мураббийига айланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум "НБУ-Осиё" бош мураббийи Жаъфар Ирисметов ўз аризасига биноан истеъфога чиққанди. Мавсум охирига қадар Равшан Бозоров клубда бош мураббий лавозимида ишлаганди.

2014 йилги мавсумни "банкирлар" биринчи лигада 6-ўринда якунлашди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia