UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  2 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  4 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  10 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9

Руфат Акрамхўжаев: "Сурхондарё халқи футболни севади, бу вилоятга албатта футбол керак" Янгиликлар

Руфат Акрамхўжаев: "Сурхондарё халқи футболни севади, бу вилоятга албатта футбол керак"

ПРО-лига 29-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Сурхон” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев championat.asia сайтига интервью берди.

"Бугун қийин учрашув ўтказдик. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Учрашув давомида айрим вазиятлар тушунарсиз бўлди. Жамоамиз футболчиларига бу борада эътирозим бор.
Бугунги учрашувда стандарт вазиятларда иккита гол ўтказиб юбордик, бу бизни камчилигимиз, ҳимоямиз бир оз бўш ҳаракат қилди, шу каби хатолар устида янада жиддийроқ ишлаймиз.

Қизил карточка кўрсатилган вазиятда Даниел Насриддиновга қандай айб қўйилди, бу бизга эшитилмади. Ушбу вазиятга учрашув бош ҳаками биздан кўра яқинроқ эди, демак ҳаммасини кўриб-билиб кейин қарор чиқарган, футболчимиз учрашувдаги иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.      

Жамоамиз олдида Суперлигага чиқиш вазифаси турибди, бу вазифа хеч қачон ўзгармайди, биз ҳар бир учрашувга ғалаба учун майдонга тушамиз. Мақсадимиз турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаш ёки ўтиш ўйинларида ғалаба қозониб, Суперлигага чиқиш. Сурхондарё халқи футболни севади, бу вилоятга албатта футбол керак.  

Бекзод Толибов ёзиб олди.

“Сурхон” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика