UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  0 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  0 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  46 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  3 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  11

Руфат Акрамхўжаев: “Кубокда имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз” Янгиликлар

Руфат Акрамхўжаев: “Кубокда имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз”

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиси бўлган “НБУ-Осиё” жамоаси 19 март куни Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқичидан ўрин олган “Қўқон-1912”га қарши учрашувини ўтказади.

Ўз уйида бўладиган мазкур баҳсга “банкирлар” астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи сайтимизга берган интервьюсида айтиб ўтди. 

- Руфат ака, бошқарувингиздаги “НБУ-Осиё” ушбу ҳафтада олий лига вакили “Қўқон-1912” билан ўйнайди. Бўлажак баҳс олдидан нима дейсиз?

- Албатта, мавсумнинг илк расмий ўйинига бўлган тайёргарлик авжида. “Қўқон-1912” олий лига клуби саналади. Назорат ўйини билан расмий учрашувни фарқи бўлади. Менимча чемпионат старти олдидан қўқонликларга қарши ўйин жамоамиз учун ҳар томонлама фойдали бўлишига ишонаман.  

- Ўйинга бўлган тайёргарлик қанда  й? Рақибни ўрганиш жараёни бўлаётгандир?

- Ҳа, “Қўқон-1912”нинг яқинда “Пахтакор” билан ўтказган учрашувини кузатиб бордик. “Обод”га қарши кечган ўйинини ҳам видео тасма орқали кўрдик. Шундан сўнг ўзимизга яраша хулоса чиқариб олдик. Тайёргарлик ҳам шунга монанд бўлмоқда. Қолганини ўйин кўрсатиб беради.  

- Умуман олганда янги мавсумга жамоангизнинг тайёргарлигидан кўнглингиз тўляптими?

- Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Футболчиларнинг жисмоний холатини яхшилашга кўпроқ урғу бердик. Қолаверса назорат учрашувлари орқали йигитларнинг имкониятини кўздан кечириб олдик. 

- Таркибдан қониқиш хосил қилдингизми? 

- Менимча ҳеч қандай мураббий таркибдан тўлиқ қониқмаса керак. Бўлиб ҳам биринчи лига клубларида мураббийлар ўзлари истаганидек таркиб шакллантира олиши қийин. Тенг кучли иккита таркибга эга бўлсангиз шунда қониқиш мумкин. 

- Таркибда юз беган ўзгаришлар борасида ҳам айтиб ўтсангиз?

- Олим Навкаров яқинда “Оқ-тепа”га кўчиб ўтди. Даврон Валижонов, Сарвар Сафаров  сингари футболчилар ҳам жамоамиз билан хайрлашди. Тажрибали Леонид Кошелевни эса билсангиз керак, футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.  

- Миршоҳид Олимов билан Аббос Пўлатов кетмадими?

- Йўқ, йигитлар яна сафимизга қайтиб келди. Ўйлайманки Пўлатов ва Олимов ҳали олий лигада ўйнашга улгуради. 


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика