Руди Гарсия: «Рома» ўз гуруҳида аутсайдер экани менга ёқмоқда»

Narzulla Saydullayev
29 авг 2014
«Рома» бош мураббийи Руди Гарсия ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олганидан сўнг у қадар ранжимаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, «жалоросси» гуруҳда «Бавария», «Манчестер Сити» ва ЦСКА билан ўйнайди.

«Қуръа натижаларига кўра бизга камида иккита топ-классдаги жамоа тушиши аниқ эди. Бошқача бўлиши мумкин эмасди.

Қуръа яхши. Гуруҳда аутсайдер эканимиз менга ёқмоқда. ЦСКА – оғир рақиб, улар аллақачон мавсумни бошлаб юборишган.

Гуруҳдан чиқиш имкониятимиз қандай? Барча «Рома» ҳеч қаерга чиқа олмайди деб ҳисобламоқда, тахминчиларни ранжитишга уринамиз», – дейди Гарсия.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru