"Рубин"дагилар Остон Ўруновни сотиб олиш иши қай тариқа амалга ошмаганини айтишди

Mirjalol Normatov
22 дек 2020, 18:55
"Рубин" бош директори Рустем Сайманов ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг амалга ошмаган трансфери ҳақида гапирди.

"Аввалига рад этишди. Кейинчалик нархни айтишди. Тўғрисини айтганда, бу пулга 3 нафар футболчини сотиб олсак бўлади. Бироқ якунда биз япониялик футболчининг трансферини амалга оширдик. Шу билан мавзу ёпилди", - деди Сайманов.

Ўрунов 2020 йил ёзида "Уфа"дан "Спартак"ка трансфер қилинганди. 20 ёшли футболчи ушбу мавсумда "Спартак" таркибида 9 ўйинда қатнашди ва 1 гол урди. Унинг клубдаги шартномаси 2025 йилда якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal