

Яқинда "қалдирғочлар" бу борада расмий таклиф олишди. "Рубин" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сардори учун 50 минг доллар тўламоқчи бўлган. "Бунёдкор" раҳбарияти бу сўровни дарҳол рад қилиб, қозонликлар музокара столига ўтириш учун жиддийроқ таклиф юборишини билдирган.
Маълумот учун, 18 ёшли наманганлик ярим ҳимоячи Суперлиганинг жорий мавсумида 11 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди.



