UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  5 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  19 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3

РПЛнинг март ойигача бўлган энг яхши футболчиси аниқланди, Шомуродов Акинфеев билан бир ўринда Янгиликлар

РПЛнинг март ойигача бўлган энг яхши футболчиси аниқланди, Шомуродов Акинфеев билан бир ўринда

Бунга “Спорт-Экспресс” қўл урди.

Нашр Россия чемпионати ўйинлари тўхтатилгани боис мусобақада қатнашувчи 15 жамоа мураббийлари ва “Зенит” бош директори ўртасида март ойига қадар Премьер-лиганинг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида овоз бериш жараёни ўтказди. Овоз берувчиларга уч футболчини танлаш имконияти берилди. 1-ўринга қўйилган ўйинчига 3 балл, 2-га 2 ва 3-ўрин эса 1 балл билан баҳоланган. 

Сўровнома натижаларига кўра эса Артём Дзюба ("Зенит") 25 баллга эга бўлиб, ғолибликни қўлга киритди. Кучли учликка Гжегож Криховяк (“Локомотив”) ҳамда Роман Еременко (“Ростов”) якун ясаган. 

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовга эса Валерий Карпин (2-ўринга қўйган) ҳамда “Оренбург” устози Константин Емельянов (3-ўринга қўйган) овоз берган. У жами 3 очко тўплаб, ЦСКА кипери Игор Акинфеев билан 6-поғонадан жой олди. 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика