UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  0 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  11 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  0 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  14 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  44 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  3 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4

РПЛ. Ўрунов 85 дақиқа ўйнаган баҳсда "Уфа" дуранг қайд этди Янгиликлар

РПЛ. Ўрунов 85 дақиқа ўйнаган баҳсда "Уфа" дуранг қайд этди

"Уфа" ҳамда "Рубин" ўртасидаги РПЛнинг 25-тур учрашуви воқеаларини шу саҳифада кузатиб боринг.

Уфа

Премьер-лига . 25-тур

01/07/2020, 18:00

0
:
0
Тугади

Рубин

Стадион: Neftyanik Stadium

45'
90'
22'  Ионуц Неделчару
26'  Вячеслав Кротов
28'  Кэтэлин Карп
66'  Вячеслав Кротов (Ловро Бизяк)
73'  Артем Голубев (Денис Терентьев)
85'  Александр Сухов (Данил Круговой)
86'  Остон Урунов (Николай Гиоргобиани)
73'  Денис Макаров (Солтмурад Бакаев)
73'  Иван Игнатьев (Дарко Йевтич)
74'  Филип Уремович
79'  Александр Зуев (Николай Поярков)
82'  Илья Самошников
88'  Зурико Давиташвили (Евгений Марков)
88'  Игорь Коновалов (Павел Могилевец)


"Уфа" – "Рубин" 0:0

"Нефтяник"

"Уфа" – Беленов, Никитин, Сухов (Круговой, 85), Неделчару, Табидзе, Фомин, Голубев (Терентьев, 73), Карп, Ўрунов (Гиоргобиани, 85), Алиев, Кротов (Бизяк, 66).

"Рубин" – Дюпин, Самошников, Уремович, Пабло, Зуев (Поярков, 78), Коновалов (Могилевец, 88), Абильгор, Макаров (Бакаев, 71), Давиташвили (Марков, 88), Кварацхелия, Игнатьев (Евтич, 72).
Огоҳлантиришлар: Неделчару (22), Кротов (26), Карп (28), Уремович (74), Самошников (82).


90. Учрашув асосий вақтига  3 дақиқа қўшиб берилди.

85. Ўзгариш: Ҳамюртимиз Остон Ўрунов ўрнига Гиоргобиани майдонга тушди.

83. Фоминдан навбатдаги зарба ва яна "Рубин" посбонидан сейв.

79. Ўрунов "Рубин" жарима майдончасининг ўнг томонидан ёриб кирди, бироқ рақиб ҳимоячилари узатма амалга оширишга имкон беришмади ва ваиязт йўққа чиқди.

76. "Уфа" биринчи бўлимдаги каби фаол эмас, бугунги баҳс голларсиз якунланадиганга ўхшайди.

68. Остон учрашувда кам кўзга ташланаётган бўлсада, шарҳловчилар ўзбекистонлик футболчи ҳақида илиқ сўзлар айтишмоқда.

67. Қанотдан узатилган тўпга Ўрунов зарба беришга уринди, аммо зарба футболчи кутганидек бўлмади.

60. Мезбон жамоа ҳимояда тўпни йўқотди. Хварацкелий тўп билан рақиб жарима майдонгчасигача кириб борди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. Ушбу стандарт меҳмонларга фойда келтирмади.
57. "Уфа" ажойиб ҳужум амалга оширди ва Сухов тўпни жарима майдончасига ташлади. Фомин тўпга зарба беришга ҳаракат қилиб, рақибга шикаст етказди ва ҳакам ўйинни тўхтатди.

55. Неделчару алмаштирилиши керак эди, аммо майдондаги футболчи сўнгги сонияларда ортга қайтди ва ўзгариш бўлмади.

52. "Рубин" катта куч билан олдинга ўтмаяпти, улар ҳудди рақибнинг хатосини кутаётгандек ҳаракат қилишмоқда.

49. Карп "Рубин" дарвозасига зарба берди, меҳмонлар посбони бир амаллаб тўпни қайтарди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Биринчи бўлим охирига келиб жамоаларнинг хатолари сони кўпайди. Шу сабабли тўп бир жамоада узоқ сақланиб қолмаяпти.

38. "Уфа" рақиб жарима майдони олдида вазиятлар ташкил қилмоқда, аммо улар зарба билан якунланмаяпти.

32. "Рубин" фаоллашди ва меҳмонлар дастлабки аниқ зарбани амалга оширишди. Беленов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

26. Остон Ўрунов марказда икки рақибини алдашга уринди, аммо ўзига ҳаддан ташқари ишониб юборгани туфайли тўпни олдириб қўйди.

22. Мезбонлар кутилмаганда тўпни эгаллаб олишди ва Ўрунов рақиб ҳимоячисини алдашга уринмай, тўпни жамоадошига узатди. Тўпни қабул қилган Кротовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.

19. "Уфа" ярим ҳимоячиси Фомин узоқ масофадан "Рубин" дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

17. Остон ўз жамоаси ярим майдонида икки рақибга қарши курашда тўпни сақлаб қолди ва жамоадошини тўп билан таъминлади.

14. Ўрунов тўпни жарима майдончасига ошиқаётган жамоадошига узатди, аммо у тўпни эгаллай олмади. Натижада "Рубин" посбони хавфни баратараф этди.

10. Ҳозирча кичик устунлик "Уфа" томонда. Мезбонлар тўпни ўзида кўпроқ ушлаб, баҳсни назорат қилишга уринишмоқда.

6. Айни дамда РПЛ турнир жадвалида "Уфа" 31 очко билан 8, "Рубин" эса 26 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

4. "Уфа" ўзининг иккинчи бурчак зарбасини ишлаб олди, ҳозирча мезбонлар фаол. Бурчакдан узатилган тўп дарвозага йўналтирилди, аммо посбон тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

1. Учрашув бошланди. "Уфа" - сиёх, "Рубин" - яшил рангли либосда ҳаракат қилмоқда.


"Уфа" - "Рубин" 

"Уфа": Беленов, Никитин, Сухов, Неделчару, Табидзе, Фомин, Голубев, Карп, Ўрунов, Алиев, Кротов.

"Рубин": Дюпин, Самошников, Уремович, Пабло, Зуев, Коновалов, Абильгор, Макаров, Давиташвили, Кварацхелия, Игнатьев.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика