UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  0 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  0 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  2 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  5 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  1 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  9 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0

Ҳақиқий драма. Икки киши кам бўлиб қолган "Тамбов" 100-дақиқада пенальтидан гол ура олмади ва мағлубиятга учради Янгиликлар

Ҳақиқий драма. Икки киши кам бўлиб қолган "Тамбов" 100-дақиқада пенальтидан гол ура олмади ва мағлубиятга учради

Россия чемпионати 13-тури доирасидаги беллашув 21:00 да бошланади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

Тамбов

Герман Онугха - 64'

Премьер-лига . 13-тур

01/11/2020, 21:00

2
:
1
Тугади

Динамо Москва

Даниил Лесовой - 8', Николай Комличенко - 90'

Стадион: Mordovia Arena

45'
90'
2'  Александр Каплиенко
37'  Мохаммед Рабиу (Себастьян Тилль)
44'  Андрей Килин
54'  Андрей Килин
57'  Павел Карасев
60'  Гурам Тетрашвили
64'  Герман Онугха
88'  Себастьян Тилль (Адесойе Ойеволе)
90'  Евгений Шляков
90'  Герман Онугха
6'  Себастьян Шиманьский
8'  Даниил Лесовой
8'  Даниил Фомин
32'  Роман Нойштедтер
58'  Антон Терехов (Владислав Карапузов)
63'  Иван Ордец
70'  Роман Нойштедтер (Константин Тюкавин)
78'  Дмитрий Скопинцев (Арсен Захарян)
90'  Николай Комличенко
90'  Николай Комличенко

"Тамбов" – "Динамо" 1:2

"Мордовия Арена"

Голлар: 0:1 – 8 Лесовой, 1:1 – 64, пенальти Онугха, 1:2 – 90, пенальти Комличенко.

"Тамбов" – Рыжиков, Рыбин, Таказов, Шляков, Тетрашвили, Килин, Рабиу (Тилль, 37; Ойеволе, 88), Каплиенко, Карасев, Ароян, Онугха.

"Динамо" – Шунин, Евгеньев, Ордец, Паршивлюк, Скопинцев (Захарян, 78), Лесовой, Нойштедтер (Тюкавин, 70), Терехов (Карапузов, 66), Шиманьски, Фомин, Комличенко.

Огоҳлантиришлар: Каплиенко (2), Шиманьски (6), Нойштедтер (32), Килин (44), Карасев (57), Ордец (63), Шляков (90).

Четлатишлар: Килин (54), Тетрашвили (59).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

90+10. СЕЙВ! Шунин Онугханинг зарбасини қайтарди. 

90+7. ПЕНАЛЬТИ! Энди "Динамо" дарвозаси томон! ДАҲШАТ!

90+6. Бош ҳакам Карасёв яна ВАР экрани томон одимлаб, вазиятга ўзи баҳо бермоқчи.

90+5. "Динамо" майдонида қоида бузилган кўринади. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Қўшиб берилган вақт ҳам тугаганига қарамасдан ҳакам ВАР қарорини кутмоқда.

90+3. ГОЛ! "Динамо" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Зарбани Комличенко ижро этди.

90+1. ПЕНАЛЬТИ! 

90. Бош ҳакам вазиятни кўриш учун экран олдига яқинлашди.

88. Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг "Динамо" футболчиси тўпга зарба берди ва тўп йўл йўлакай "Тамбов" ўйинчисининг қўлига теккан кўринади. ВАР ишга киришган, ҳамма кутмоқда.

87. "Тамбов"да ўзгариш: Тилль ўринга Ойеволе майдонга тушди.

85. Ўйин фақат "Тамбов" ярим майдонида давом этмоқда, мезбонлар 8 футболчи ва 1 дарвозабон билан ҳимояланишмоқда.

80. Кўпчилик Жасур Жалолиддиновнинг майдонга тушишини кутмоқда, аммо мезбонлар ўзгаришни биринчи бўлимда амалга оширишган ва ҳозиргача бирор футболчини захирадан ўйинга қўшишмади.

75. Икки киши кўп бўлиб ўйнаётган "Динамо" рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти.

69. "Динамо" катта куч билан олдинга ўтмоқда, аммо сўнгги узатмалар ноаниқ бўлмоқда.

64. ГОООЛ! Онугха 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди.

63. "Тамбов" фойдасига пенальти! "Динамо" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичидаги тўпни тепиб юборишга уринди, аммо Ордец кутилмаганда рақибининг оёғига зарба берди.

59. "Тамбов"нинг яна бир футболчиси четлатилди. Тетрашвилининг аҳмоқгарчилиги қимматга тушди.

57. Тетрашвили жароҳат олиб ётган футболчини оёғи билан босиб олди. Бу атайин қилинган иш эди. У ҳам четлатилса керак. ВАРга мурожаат қилинди.

54. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Биринчи бўлимда сариқ карточка олган Килин ("Тамбов") иккинчи таймда ҳам қўполлик ишлатиб, яна жазоланди. Унинг икки сариқ карточкаси қизил карточкага айланди ва жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.

52. ЗАРБААА! Тереховнинг зарбаси "Тамбов" дарвозаси устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

49. "Тамбов" тўпни бурчакдан узатди ва тўп "Динамо" футболчисининг қўлига теккандек кўринди, аммо такрорий лавҳада бундай эмаслиги аниқланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

44. Килин сариқ карточка билан жазоланди. У ҳаводаги курашда "Динамо" футболчисига қарши қўпол ўйнади.

40. "Тамбов" бурчак зарбаси ишлаб олди, жарима майдончасига узатилган тўпни Онугха боши билан дарвозага бурди. Шунин эса осонлик билан тўпни ушлаб олди.

31. Шиманскининг зарбасидан сўнг тўп "Тамбов" ҳимоячисига тегди ва бироз йўналашини ўзгартирди, аммо Рижиков тўпни қайтариши учун бу рикошет муаммо бўлмади.

29. Статистика

Зарбалар 0-9

Аниқ зарбалар 0-4

24. Катта устунлик "Динамо" томонда. Жамоа кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда, аммо вазиятлар ноаниқ зарбалар билан якун топмоқда.

15. "Тамбов" ҳужумга ўтишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда, "Динамо" эса 15 дақиқа ичида 3тадан ортиқ зарба беришга улгурди.

8. ГОЛ! "Динамо" ҳисобни очди. "Тамбов" футболчиси марказда тўпни олдирди ва "Динамо" футболчилари тезкор қарши ҳужум ташкил қилиб, дарвозани ишғол қилишди. Гол муаллифи Лесовой.

7. Комличенко "Тамбов" дарвозаси томон зарба берди, аммо Рижиков яқин бурчакни яхши ёпди ва тўпни эгаллаб олди.

1. Учрашув бошланди.

Мезбонлар аъзоси Жасур Жалолиддинов захирада қолдирилди.

"Тамбов" – "Динамо"

21.00, "Мордовия Арена"

"Тамбов": Рижиков, Таказов, Шляков, Ароян, Каплиенко, Карасев, Тетрашвили, Килин, Муҳаммад, Онугха.

Захира: Чагров, Чичерин, Шахов, Ойеволе, Володько, Кабахидзе, Тилль, Жалолиддинов.

"Динамо": Шунин, Паршивлюк, Евгеньев, Ордец, Скопинцев, Нойштедтер, Терехов, Фомин, Лесовой, Шиманьски, Комличенко.

Захира: Сангаре, Плиев, Слепов, Рауш, Варела, Карапузов, Москвичев, Школик, Захарян, Тюкавин.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика