

Бу ҳақда "Toro Futbolero" интернет-нашри хабар бермоқда.
Футболчи ЖЧ-2026да Парагвай терма жамоаси сафидаги муваффақиятли иштироки эвазига каталонияликлар эътиборини тортишга эришди. Таъкидланишича, мундиал давомида ўйинчи "Барселона" вакилларида жуда ижобий таассурот қолдирган.
Ҳозирда "Барселона" ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтириш вариантларини баҳолашда давом этмоқда. Айни дамда каталонияликлар "Динамо" билан музокараларга киришгани йўқ, шунга қарамай Касерес каталонияликларнинг шорт-листидан ўрин олган.



