UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  3 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  2 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  8 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  1

РПЛ. Ўрунов 83-дақиқада майдонга тушган ўйинда "Спартак" "Сочи"га ютқазди Янгиликлар

РПЛ. Ўрунов 83-дақиқада майдонга тушган ўйинда "Спартак" "Сочи"га ютқазди

Россия чемпионати 18-туридан ўрин олган ўйин матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


"Сочи" – "Спартак" 1:0 

«Фишт»

Гол: Нобоа 57'

"Сочи": Жанаев, Терехов, Маргасов, Новосельцев, Мевля, Маммана, Юсупов (Пруцев, 83), Цаллагов, Нобоа, Жоаозиньо (Заика, 72), Дуганжич (А. Заболотний, 57).

Захира: Н. Заболотний, Калугин, Миладинович, Бурмистров, Набиуллин, Боковой, Немченко.

"Спартак": Максименко, Жикия, Маслов, Жиго, Айртон (Умяров, 61), Зобнин, Бакаев (Ўрунов, 83), Крал, Мозес, Понсе, Ларссон (Кутепов, 70).

Захира: Ребров, Селихов, Ешенко, Кутепов, Гапонов, Литвинов, Игнатов, Маркитесов, Оганесян.

Огоҳлантириш: Маммана (9), Терехов (26), Крал (32), Дуганжич (50), Умров (81), Заика (83). 


Ўйин ўз ниҳоясига етди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

88. Кутепов олдинга бориб, зарба беришга қийналди ва Понсени ҳам тўп билан таъминлай олмади.

85. Жикия рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб олди ва пас шериклари томон пас йўллади, Мозес ва Жиго кураша киришди, аммо қоида бузиш қайд қилинди.

83. "Спартак"да ўзгариш: Бакаев ўрнига Остон Ўрунов туширилди. 

83. "Сочи"да алмаштириш: Юсупов ўрнига Пруцев тушди. 

83. Заика қоидани бузди ва оҳголантирилди.

82. Заболотний Жиго билан жиддий кураш олиб борди. Ҳакам ҳужумда фол қайд этди.

81. Умяров қоидани бузгани боис сариқ олди.

80. Жиго ва Кутепов ўзаро пас ўйнашди, ҳужумни ривожлантириш ғояси эса чипакка чиқди.

78. Заикадан зарба!  Максименко зарбани муаммосиз бартараф этди. 

75. Бакаев ичкарига пас узатди, Мевля ишонч билан ўйнаб, бош билан тўпни қайтарди. 

72. "Сочи"да ўзгариш: Жоаозиньо ўрнига Заика ўйинни давом эттиради.

71. Ана холос!  Понсе!  Кўкраги билан Мозесдан тўп қабул қилиб олган футболчи яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади! 

70. "Спартак"да ўзгариш: Ларссон ўрнига Кутепов майдонга тушди. 

67. Маммана "подкат"да Айртонни тўхтатиб қолди. Иккинчи сариқни олиш хавфи ошди.

65. Антон Заболотний ортдан туриб Жикиянинг оёғига тепди, сариқ карточка.  

64. Жоаозиньо жарима майдони чизиғидан зарба берди, аммо чап оёқдаги ҳаракати ноаниқ кўриниш олди. 

61. "Спартак"да алмаштириш: Айртон ўрнига Умяров туширилди. 

59. Ностандарт вазият! Максименко ўз дарвозасидан анча узоқ масофага етиб келиб, тўпни боши билан қайтарди, акс ҳолда Жоаозиньо дарвоза сари интилиб борарди. 

57. ГООООООООООООООООООООЛЛ!  Чапдан марказ орқали кириб келган Нобоа ўз маҳоратини намойиш этиб, ҳисобни очди – 1:0! 

57. "Сочи"да ўзгариш: Дуганжич ўрнига А. Заболотний тушди. 

56. Нобоа "чаён зарбаси"ни амалга оширмоқчи бўлди, Мозес унга халақит қилишга улгурди.

55. Жиго жарима майдони ичкарисида Цаллагов билан тўқнашди, лекин ушбу вазият пенальтига тортмайди. 

53. Зобниннинг ўзи қўпол ўйнаган экан ва Нобоадан зарба қабул қилиб олган, аммо Роман билан ҳаммаси жойида, у ўрнидан турди.

52. Зобнин жароҳат олиб майдон марказида ётибди, Жигода ҳам шундай ҳолат, ўйин вақтинчалик тўхтатилди.

50. Айртонга нисбатан ишлатган қўполлиги учун Дуганжич сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

48. Дуганжич!  Мана буни иккинчи бўлимннинг бошланиши деса бўлади!  Терезав чап қанотдан узатмани қайд этди, Дугандичнинг зарбасини Максименко қайтарди, қайтган тўпни қабул қилиб, зарба берган Маргасов ноаниқ ўйнади.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус!   Иккинчи бўлимда Остон Ўруновнинг майдонга туширилишини кутиб қоламиз! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Хавфли вазият! Ларссонинг зарбаси дарвозага кирмади, бурчак зарбаси.

43. Гол ВАРда текширилиб, инобатга олинмади, тўп қўлга тегиб кетган экан. 

42. ГООООООООООООООООЛ! Ларссон ҳисобни очди – 0:1! 

41. Тедеско норози, у сариқ карточка олди. "Спартак" устози бу кўрсаткич бўйича устунлик қилишда давом этмоқда. 

39. Терехов Юсуповнинг узатмасидан сўнг зарба беришига озгина қолди, охирги сонияларда Маслов рақибини ортда қолдириб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

37. Жикия иккинчи қаватда ғолиб келди. "Спартак" ҳимоячиси Маргасовга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

36. Нобоа "Сочи" жарима майдони ичида қалтис ҳаракат қилиб, финт кўрсатди, кейинги ҳолатда Ларссон вазиятдан унумли фойдалана олмади.

32. Алекс Крал Юсуповнинг оёғига тепди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

29. Хавфли ҳужум!  Зобнин диагональ йўналишдаги паси билан Мозесни олдинга бошлади, ундан узатма, бироқ Понсега тўпга етиши учун бир неча сантиметр етишмади, акс ҳолда ҳисоб очиларди! 

28. Ларссон узоқ бурчак томон зарба йўллади, Жанаев қийинчиликсиз қайтаришга эришди. "Спартак"да навбатдаги бурчак тўпи.

26. Сергей Терехов Виктор Мозесни "подкат" орқали тўхтатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

24. "Спартак" стандартлар эвазига босим ўтказишда давом этяпти. Жиго ҳаводаги курашда ғолиб чиқди ва бош билан зарба берди. Тўп ноаниқ кетди.  

22. Понседан узатма, хавфли, аммо ҳеч ким улгурмади.

21. Мозеснинг олисдан йўллаган зарбаси!  Унинг зарбаси жамоага бурчак тўпи келтирди. 

19. Жоаозиньо икки марта зарба йўллашга уринди, ҳар иккиси "қизил-оқ" либосдаги ҳимоячиларга тегиб қайтди, якунда мезбонлар тўпдан айрилишди.

17. Зобнин Крални тўп билан таъминлади, унинг йўли эса ёпиб қўйилганди ва пас беришга очиқ одам ҳам топилмади. 

15. Жоаозиньо жарима майдони ичига кириб борди, у эса ерлатиб узатилган пасга улгурмади. 

12. Бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган Виктор Мозес ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнамоқда. Унинг узатмасини ҳозиргина Жанаев ушлаб олди.

9. Маммана Айртонга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

8. "Сочи"да ҳужум ва яна бир ўйиндан ташқари ҳолат. Бу гал Нобоанинг узатмасидан кейин тўпни қабул қилиб олган Дуганжич офсайдда қолди.

5. "Сочи"нинг янги ҳужуми!  Жоаозиньо "Спартак" жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди.  Максименко амаллади,  Жоаозиньо офсайдда қолган экан. 

3. Юсуповнинг биринчи зарбаси Максименко томонидан қайтарилди, иккинчи уринишдаги зарба эса дарвзабоннинг тўғри қўлига келиб тушди.

1. Ўйинга старт берилди! 

Бугун Виктор Мозес 30 ёшга тўлган 

- Ўйин Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун РПЛ 18-турида ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп тепадиган "Спартак" клуби "Фишт" стадионида "Сочи" меҳмони бўлади. Ушбу учрашувни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика