

- Қийин учрашувни ўтказдик. Боиси, "Норин" жамоаси яхши рақиб экан. Бугунги ўйин учун айбни мураббийлар штаби бўйнимизга оламиз. Аниқроғи, бош мураббий сифатида натижага мен жавоб бераман ва мен бўйнимга оламан. Хатога йўл қўйдим. Футболчиларни алмаштириш борасида нотўғри қарор қабул қилдим. Навбатдаги учрашувга қадар камчиликларимизни бартараф қилиб, натижаларни ижобий кўринишга олиб келамиз, деган умиддаман, - дейди Қурёзов.
"Оқ-тепа" матбуот хизмати



