UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  1 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

Рўзиқул Беридев: “Ал Васл”ни ҳурмат қиламиз, аммо...” Янгиликлар

Рўзиқул Беридев: “Ал Васл”ни ҳурмат қиламиз, аммо...”

Эртага бўладиган “Ал Васл” – “Насаф” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва ҳимоячи Игорь Голбан иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Эртага бўладиган ўйинда ҳар иккала жамоада ҳам ҳеч қандай босим йўқ. Шундан келиб чиқиб, эртага эркин ва чиройли ўйин бўлишини тахмин қилиш мумкин. Иккала жамоа ҳам бу йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида гуруҳдан чиқа олмади. Аслида биз гуруҳ босқичидан чиқишга ҳаракат қилдик, аммо айрим етакчи футболчиларимизнинг шу учрашувларда бизга ёрдам бера олмагани ҳам бунга имкон бермади. Шунингдек сафардаги учрашувларда очко йўқотишимиз ҳам бизни гуруҳ босқичидан чиқиш имконимизни пасайтириб юборди.

Биз албатта “Ал Васл” жамоасини ҳурмат қиламиз, жамоа таркибида тажрибали ҳужумчилар бор. Аммо вазият қандай бўлмасин, биз эртага мазмунли ўйин намойиш этиб, ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз.


Игорь Голбан: - Мураббийимиз тўғри таъкидлади. Эртага бўладиган ўйинда иккала жамоага ҳам босим бўлмайди. Чунки, ўйиннинг натижаси иккала жамоа учун ҳам унчалик аҳамиятга эга эмас. Аммо биз эртага эртага чиройли ўйин намойиш этиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика