UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  0 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  1 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  1 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  9 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  47 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  17 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  3

Рўзиқул Бердиев: "Йигитларга 10:0 ҳисобига эътибор қилмасликларини тайинлагандим" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Йигитларга 10:0 ҳисобига эътибор қилмасликларини тайинлагандим"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Рубин" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.




"Бугун 3 очкони қўлга киритишни мақсад қилгандик ва унга эришдик. Йигитларга "Бунёдкор" - "Рубин" ўйини натижасига (10:0) эътибор қилмасликларини тайинлагандим, асосийси ғалаба эди. Бугун кам майдонга тушаётган футболчиларга имконият бердик. Ўйин устунлигимиз остида ўтди, натижа ҳам буни кўрсатиб турибди. Баъзи футболчиларимизда техник-тактик хатолар бўлиб турди. Рақибларнинг даражаси бугун кўриниб қолди.

Ўтган турдаги Жиззахдаги бир очко бизни қониқтирди. Сабаби "Сўғдиёна" медаллар учун курашмоқда, ўз майдонида ўйнади ва тажрибали футболчиларга эга.

28 апрель куни "Бунёдкор" билан ўйнаймиз, шу боис бугун кўпроқ ёшларга имконият бердик. Тан олиш керак, бизда битта таркиб бор.

Кубок баҳсларида ҳам VAR тизими ишласа яхши бўларди. Баҳсли вазиятларда бу ас қотади.

ОФК кубоги ҳақида? Олдиндан ҳеч қандай ваъда бера олмаймиз. Ҳозирга қадар Тожикистон ва Қирғизистон клублари иштирокидаги ўйинларни кузатиб ўргандик. Ўйлайманки ОФК кубогида максимум ҳаракат қилиб яхши натижага уринамиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика