UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11ЕЧЛ. Ярим финалда "Барселона" – "Интер" ва ПСЖ – "Арсенал" қарама-қаршилиги гувоҳи бўламиз  31 02:00ЕЧЛ. Камбэк юз бермади. "Арсенал" "Бернабеу"да ҳам "Реал"дан устун келди ва ярим финалга йўл олди!   411 01:50ЕЧЛ. "Интер" "Бавария" билан жанговар дуранг қайд этди ва икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди!  26 00:30АПЛ. "Ньюкасл" "Кристал Пэлас" дарвозасига бешта гол урди  2 00:30"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида  8 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:10Россия кубоги. "Динамо" ва ЦСКА дуранг қайд этишди. Файзуллаев бир тайм ҳаракат қилди  4 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  4 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  11 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12

Рўзиқул Бердиев: "Тарихий натижа билан барча ўзбекистонликларни табриклайман" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Тарихий натижа билан барча ўзбекистонликларни табриклайман"

ОЧЛнинг 6-тури доирасида "Ал Виҳдат"га қарши дурангдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Рўзиқул Бердиев: - Асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди ва буни уддаладик. Барча футбол мухлисларини ушбу муваффақият билан табриклайман. Йигитларга алоҳида раҳмат айтаман. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бугун асосий эътиборни ҳимояга қаратдик, чунки бизга натижа муҳимроқ эди.

Марко Станоевич: - Бугун "Ал Виҳдат" ҳам яхши ўйин ўтказди. Аммо биз жамоа учун боримизни бердик ва навбатдаги босқичга чиқдик.

- Аввало жамоани плей-оффга чиққани билан табриклаймиз. Жамоангиз ўйинни ҳужумкор бошлади ва учинчи дақиқадаёқ гол урди. Тезкор гол Сизнинг режангизда бормиди?

Рўзиқул Бердиев: - Тезкор гол уришга ҳаракат қилиш режада бор эди. Қарши ҳужумларда ўткирроқ, хавфлироқ ўйнашни истадик. Боя айтганимдек, бугун натижа учун ўйнадик. "Насаф"нинг кейинги босқичга чиқиши тарихий натижа бўлди. Шу сабабли кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумларда ўйнашимиз керак эди. Натижадан хурсандмиз.

- Маркога мураббий ҳақида савол бор. Ушбу мураббий "Насаф"да ишлаётганига узоқ йиллар бўлди. Ўтган йили жамоа ОФК Кубогида муваффақиятли қатнашди. 11 йил олдин эса ушбу мусобақада тарихий натижага эришилди. Хўш, мураббийингиз қийин ва хурсанд пайтларда қанчалик даражада ўзгаради?

Марко Станоевич: - Мураббийимиз муваффақиятларимизнинг асосий сабабчиси. У жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг сифатларини, маълумотларини яхши билади. У билан ишлаш менга ёқади.

Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика