UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  4 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  5 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   3 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2

Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлига 20-тур доирасидаги "Сурхон" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам гол ўтказиб юборишдан қўрққан ҳолда эҳтиёткорлик билан ўйнади. Икки бўлимда ҳужумкор ҳаракат қилган ҳолда ғалабага иштиёқимизни кўрсатдик. Ўйлайманки, Драган Черанни туширганимиз иш берди ва ғалабага эришдик", — дея гапни бошлади қаршиликлар бош мураббийи.

— Элит Чемпионлар лигасига қуръа ташланди. Жамоанинг мақсадлари қандай?

— Қуръада кўрдингиз, бизга жиддий рақиблар тушди. Бизнинг вазифамиз ушбу турнирда муносиб иштирок этиш ва иложи борича кейинги босқичларга чиқиш. Чемпионатдаги мақсадимиз эса титулни ҳимоя қилиш. Чемпионатимиз ҳам оғир, бу мавсумда 5-6 та жамоа чемпионлик учун курашмоқда, оддий жамоаларга қарши ўйнаш ҳам осон бўлмаяпти. Бизнинг ўз мақсадимиз бор ва чалғимасдан шу йўл бўйича олға боримишиз керак.

— Биринчи давра ўтди. "Насаф" учун қайси клубни асосий рақобатчи сифатида кўряпсиз?

— Бундай жамоалар кўп. Чемпионлик учун кураш сўнгги турларга қадар давом этади.

— "Сурхон" жамоасининг ижобий жиҳатларини зарарсизлантириш учун ўйинчиларга қандай кўрсатмалар берилди?

— Таъкидлашим керакки, "Сурхон" доим яхши футбол кўрсатишга уринадиган ёш жамоа ва ҳар бир рақибга жиддий муаммо туғдиради. Ушбу жамоа мураббийлар штабининг фаолиятини юқори баҳолашим керак. Жамоадан етакчилар кетган бўлса ҳам ўз футболини кўрсатишга интиляпти. Шу сабаб ушбу жамоага кўплаб мутахассислар симпатия билдиради. "Сурхон" жамоаси тўпни кўпроқ ўзида ушлашга ҳаракат қилади, биз эса керакли пайтларда уларга босим қилишимиз керак эди. Эҳтимол "Сурхон" бугун "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрқиб, ўз футболини намойиш этмагандир. Аммо, биз буни қилишга ҳам имкон бермадик. Аммо, улар 2:0дан кейин ўз футболини ўйнашни бошлади ва вазиятлар ярата олди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика