UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05АПЛ. "Арсенал" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  3 01:00Испания кубоги. "Барселона" — "Бетис" (онлайн ҳисоб)  7 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 00:28"Эльче" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:34"Бавария" — "Хоффенхайм". Сане, Мюллер ва Кейн асосий таркибда  1 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  10 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  9 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  4 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  5

Рўзиқул Бердиев: “Сўғдиёна” ҳурматга лойиқ жамоа” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Сўғдиёна” ҳурматга лойиқ жамоа”

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
-“Сўғдиёна” ҳурматга лойиқ жамоа экан. Жамоанинг Бухоро ва Самарқандда ўтказган ўйинларини таҳлил қилиб чиққанимда, жамоа бугунгиданда яхшироқ ҳаракат қилган эди. Бугун ҳам кўрдинглар, бизга муносиб қаршилиқ кўрсатишди.
Ўйинга келадиган бўлсак, болалар мен кутган ўйинни кўрсата олишмади. Буни албатта таҳлил қилиб чиқамиз. ҚОлаверса бугун тактик схемамизда ҳам ўзгаришлар бўлди. БАлки болалар бунга ҳали тўлиқ мослашиб кета олишмагандир. Шу сабаб гол уришимиз ҳам чўзилиб кетди.

-Бугунги ўйинда асосий таркибда доим майдонга тушиб келаётган Муҳаммадиев ва Юнусов захирада қолдирилди. Бу ҳам ўша схема билан боғлиқми ёки...


-Бу кейинг турда “Бунёдкор” билан ўйнашимиз билан боғлик, десам бўлади. Чунки бу футболчилар мунтазам равишда майдонга тушиб келишмоқда. Шу боис кейинги турда бўладига ўта муҳим ўйин олдидан уларни асрашга ҳаракат қилдик. Уларнинг ўрнида ҳаракат қилган ёш футболчилар эса тезда ўйинга киришиб кета олишмади.

-Гадоев бугун охирги 10 дақиқада майдонда ҳаракат қилди. Бугун унинг ҳолатидан келиб чиқиб имкон бердимизми ёки Шоҳруҳ бундан кўпроқ вақт давомида майдонда ҳаракат қила оладими?

-Гадоев ҳақида мендан жуда кўп сўрашади.: Бир маълумотни айтиб қўйишим лозим: Гадоев ҳозир майдонга чиқиб, бирданига ўтган йилдаги ўйинларини кўрсата олишини кутманглар. Биз унинг имкониятидан келиб чиқиб майдонга тушираяпмиз. Аста-секин уни ўша аввалги формасига кириб олиши учун имкон яратамиз. Буни босқичма босқич амалга оширамиз. У роппа роса бир йилгача жароҳатини тиклаш билан овора бўлди. Бугунги баҳсда ҳам уни ҳали оптимал формасига кириб олишига анча вақт борлигига гувоҳ бўлдинглар. Гадоевни энг яхши тарафи бу тезлиги эди. У руҳий ва жисмоний томондан ўйинга 100 фоиз тайёр бўлса, албатта уни майдонга туширамиз. Ҳозирги кунда у бизга жуда керакли ўйинчи. Чунки айнан шу қанотда ҳаракат қилаётган Сайфиев терма жамоа сафида Осиё ўйинларида иштирок этмоқда.

"Насаф" матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика