UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   0 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  1 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  2 15:38Роналду – энг яхши!  24 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2

Рўзиқул Бердиев: "Рақибга муносиб қаршилик кўрсата олмадик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Рақибга муносиб қаршилик кўрсата олмадик"

ОЧЛ 4-тур учрашуви "Насаф" - "Ал Аҳли" беллашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Бугунги ўйинимиз билан ғалабага лойиқ эмасдик. Биз кутилган ва муносиб ўйнай олмадик. Рақиб яхши қаршилик кўрсатди. Барча футболчиларимизда ҳаяжон сезилиб турди. Ўйинлар ҳали бор ва кураш давом этади. Бизлар ўз имкониятимиз даражасида ўйинга тайёргарлик кўргандикк ва шунга яраша режа туздик. Бу мусобақа жуда юқори савиядаги турнир. Бу ерда юқори ижрочилар кўп нарсани ҳал этади", - дея гап бошлади Рўзиқул Бердиев.

- Артур Геворкян жамоанинг етакчиси. Лекин у бугун ўзидан кутилган футболни кўрсата олгани йўқ.

- Артур жароҳатидан эндигина фориғ бўлиб сафга қайтганди. Шуни боис у бугун ўз имкониятарини тўлиқ намойиш эта олмади. Кейин шуни ҳам таъкидлашни истардим, бугун рақиб жамоадаги захира футболчилари ўйинни сезиларли даражада кучайтириб юборишди. Бизнинг захирадаги футболчиларимиз эса ишончни оқлай олишмади. 

- "Насаф"ни кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Имкониятларимиз уч соат аввалгидан анча пасайди. Лекин ҳали имкониятларимиз бор ва бу учун курашни давом эттирамиз. Бизнинг олдимизга ҳеч ким юқори мақсадларни қўймаган. Лекин биз охиригача курашамиз ва гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика