UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

Рўзиқул Бердиев: "Қаршига келган рақиблар ҳимоявий ўйин ташкил этишяпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Қаршига келган рақиблар ҳимоявий ўйин ташкил этишяпти"

Coca-Cola Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Кўриб турибсизлар, Қаршига келган рақиб ҳимоядан ўйин ташкил этяпти. Иккинчи бўлимда тезликни янада оширдик. Ҳар доим шундай ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз, лекин баъзи холатларга ғалаба қозонишимизга тўсқинлик қилаяпти. Рақиблар темпни туширишга, вақт чўзишга уринишаяпти. Асосийси ғалаба, бу бизга зарур эди. Ғалаба билан мухлисларни ва жамоа вакилларини табриклаймиз.


- Жавоҳир Сидиқов яхши ҳаракат қилди. Унинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?

- Жавоҳир катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бугун ҳам пенальтини ўз зиммасига олди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпмиз. Ўйин охирида узун узатмалар услубига ўтдик, шу боис уни захирага олдик. 


- Баҳром Абдураҳимов қайдномага киритилмади. Унда жароҳат борми?

- Баҳром тўлиқ тикланиб улгургани йўқ. Кечаги машғулотда унинг тикланмагани кўринди. Бизда жароҳатлар бор, шунингдек етакчи ўйинчиларимиз жамоани тарк этди. Шунингдек, Марко ҳозир ёрдам бера олмайди, шунингдек яна бир легионер Лима ҳам. Стандарт вазиятларда бу сезилиб қолаяпти. Баҳром билан Лима эртароқ сафга қўшилишади. Марко 1-2 ой атрофида сафга қайтиши қийин, у жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. 


- Муҳаммаджон Раҳимов ўйинга тўлиқ қўшилиб кета олмаганига сабаб нимада деб ўйлайсиз?

- У Тожикистон чемпионатидан бизга келиб қўшилди. Унга озгина вақт керак.



Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика