UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0

Рўзиқул Бердиев: "Қандай логотип билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Қандай логотип билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ"

Coca-Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Осон ўйин бўлмади. Кўраяпсизлар, Суперлигада осон ўйиннинг ўзи қолгани йўқ. Биз "Бухоро" жамоасини темпни тушириб ўйнашини билардик. Шу боисдан ҳам шунга мос ҳаракат қилдик. Тезроқ рақиб дарвозасига гол киритишимиз зарур эди, бу иккинчи бўлим охирига келиб амалга ошди. Мухлисларимиз бугун бизни жуда яхши қўллаб-қувватлашди. Барчани ғалаба билан табриклайман.

- Ўтган ўйиндаги муваффақиятсизликдан сўнг жамоада руҳий муаммо бордек кўринди...

- Ҳа, бундай холат ҳар бир жамоада учраб туради. Ўйлайман-ки, бугунги ўйин мана шу босимдан чиқиб кетишимизга ёрдам беради.

- Жамбули Жигаури ўртоқлик ўйинларида ўзини яхши кўрсатаётганди. Бироқ, Суперлига доирасидаги ўйинларда сермаҳсуллик намойиш этмаяпти...

- Жигаури янги футболчи. У ҳали бизнинг чемпионат ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эмас. Суперлигамиз даражаси юқори. Жигаури учун озроқ вақт керак.

- "Насаф" аутсайдерларга қарши ўйинларда қийналаяпти. Бунинг сабабини қандай изохлайсиз?

- Бунақа натижалар аввал ҳам бўлган. Футболда кутилмаган ҳисоблар учраб туради. Рақиблар бизга ҳимоявий ўйин таклиф этишаяпти, бўш худудлар кам ва қийналаяпмиз. "Турон" билан ўйинда биринчи бўлимнинг бошидаги вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди.

- "Насаф" ҳимояда қийналса, кейинги ўйинда "Пахтакор" ҳам шундай услубдан фойдаланмайдими?

- "Пахтакор" ҳужумкор жамоа. Бу клуб сафида тажрибали номлар бор. Биз улар иштирокидаги ўйинларни кўриб чиқамиз ва шунга мос услубни танлаймиз.

- "Насаф" учун қайси логотип остида ўйнаш маъқулроқ?

- Биз "аждар" бўлиб қоламиз. Ҳар икки логотип остида ўйнашнинг фарқи йўқ. Аввал ҳам хумо қуши логотипида ўйнаганмиз, аждар тасвирида ҳам. Муҳими, "Насаф" ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга чиқади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика